Президент Фарғонага кетди

Жамият

−

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида бугун, 12 май куни Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

Қайд этилишича, сафар давомида борилиши режалаштирилган жойлар кўп ва хилма-хил. Жумладан, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев сўнгги бор жорий йилнинг 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилганди. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг