Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга жўнаб кетди

Жамият

image

Бугун, 21 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.

Қайд этилишича, ташриф дастури жуда кенг. Давлат раҳбари бугуннинг ўзида кластер ва саноат корхоналарида, фермер хўжалиги даласида бўлади, бунёдкорлик ишлари, маҳаллалардаги ўзгаришлар билан танишади.

Шунингдек, халқ билан мулоқот, вилоят фаоллари билан учрашув, қишлоқ хўжалиги ва саноат лойиҳалари тақдимоти ҳам режалаштирилган.

Давлат раҳбарининг Қашқадарёга сафари эртага, 22 апрель куни ниҳоясига етиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг