Президент буғдойни биржада сотишда ҳокимлар қандай вазифа бажаришини айтди

Жамият

image
Бу саволга бирорта ҳокимда ижобий жавоб йўқ – Президент north_east

Бу саволга бирорта ҳокимда ижобий жавоб йўқ – Президент

Фермер ва кластерлар етиштирган буғдойини биржага чиқариши учун ҳокимлар нима қилиши кераклиги маълум бўлди. Бу ҳақда бугун, 17 май куни Президент раислигида ўтказилаётган товар-хомашё биржасида савдоларни кўпайтириш, маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш бўйича йиғилишда айтиб ўтилди.

Янги тизим бўйича:

•    туман ҳокими ғалла етиштирувчи фермер ва кластерлар кесимида буғдойни биржага олиб чиқиш ойма-ой режасини ишлаб чиқади;

•    туман ҳокими ва Савдо-саноат палатасининг туман бўлими ушбу фермер ва кластерларни биржада рўйхатдан ўтказишни ташкиллаштиради;

•    тадбиркорга қулай бўлиши учун Савдо-саноат палатаси туман бўлимида биржа савдо майдончаси ташкил этилади;

•    ушбу савдо майдончасида тадбиркор, фермер ва кластерларга биржа ҳужжатларини расмийлаштиришга кўмаклашилади;

•    улар шу жойнинг ўзида биржа савдоларида иштирок этишга ўқитилади;

•    фермерларга буғдойни биржага қўйганда гаров талаб этилмайди.

Биржа савдоси бўйича тадбиркор ва фермерлар учун содда ва лўнда методика ишлаб чиқилади.

Сотилган маҳсулотга биржа томонидан бир кунда тўлов амалга оширилади. Бунда фермерга тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушишини биржа кафолатлайди.

“Бу янги тизим фермер ва кластерларга мактаб, ҳокимларга эса синов бўлади”, дейди Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

245

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг