Президент бошчилигида мактаб таълимига бағишланган йиғилиш бошланди
Жамият
−
28 Август 2023
5192Бугун, 28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида янги ўқув йили арафасида мактаб таълимидаги масалаларни муҳокама қилиш ва устувор вазифаларни белгилаб олиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қайд этилишича, ўтган қисқа даврда юзлаб замонавий мактаблар барпо этилди. Илгари тажрибада бўлмаган Президент мактаблари, ижод мактаблари қурилди, ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилди. Янги дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратилди.
“Энг муҳими, мактабларимизда янгича руҳ, мазмун ва муҳит пайдо бўлди. Бунда, ҳеч шубҳасиз, болалар қалбининг меъмори, муҳандиси бўлган ҳурматли ўқитувчи ва мураббийлар учун эркин ишлаш имкониятини яратиб берганимиз муҳим аҳамиятга эга бўлди. Чунки ўқитувчига эътибор – бу аввало фарзандларимизга, уларнинг таълим-тарбиясига эътибор, дегани. Ўқитувчининг обрўси ошса, мактабнинг обрўси ошади, илмнинг, таълим-тарбиянинг қадри кўтарилади. Шу сабабли, муаллим ва ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш, таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратаяпмиз”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.
LiveБарчаси