Президент барча раҳбарларга муҳим топшириқ берди

Жамият

image

Дунёда кун сайин ёшлар онгини эгаллаш бўйича янги таҳдидлар юзага келаётган шароитда барча даражадаги раҳбарлар ёшлар билан ишлаш бўйича янги иш тизимига ўтиши зарур. Бу ҳақда бугун, 24 февраль куни “Кўксарой” қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан ташкил этилган мулоқотида сўз очилди. 

“Ўзбекистон Ёшлар тараққиёти глобал индексида энг тез суръатларда ривожланаётган давлат деб эълон қилингани бизга ғурур бағишлайди”, деди Президент. 

Қайд этилишича, бу йил Тошкент шаҳрида Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати бош қароргоҳи ташкил этилиши, Самарқанд шаҳри Ёшлар парламенти аъзоларининг 12-глобал конференцияси, “Take Off” халқаро стартап саммити ва 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилиши эълон қилинган. 

“Албатта, янги методика ва инновация олиб кириб, таълим сифатини ошириш ва болаларни касбининг устаси қилиш ҳақида изланадиган раҳбарнинг фаолиятида ўзгариш бўлади, ишига янгича муҳит киради”, деди давлат раҳбари. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг ёшлар билан мулоқотида Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялардан учрашувда 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этаётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг