Президент аэропортда қаҳрамонлик қилган эркакни мукофотлади

Олам

image

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри аэропортида номаълум эркак пичоқ билан аэропорт ходимасини гаровга олгани хабар қилинган эди. Мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мазкур экстремал вазиятда кўрсатган жасорати ва фидойилиги учун Муса Сайранбайули Абдурайимни “Мардлиги учун” медали билан тақдирлади. Бу ҳақда Оқ ўрда матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбарининг фармони билан Муса Сайранбайули Абдурайимга ушбу мукофот топширилган.

Маълум бўлишича, қаҳрамон – 52 ёшли Муса Абдурайим беш фарзанднинг отаси. У аэропортга қариндошларини кузатиш учун борганида, қизнинг қичқирганини эшитган. Воқеа жойига югуриб бориб, жиноятчининг хавфсизлик хизмати ходимасига пичоқ билан ташланаётганини кўрган. Шунда у ўзини гаровга олинган қиз ўрнига алмаштиришни таклиф қилган. Жиноятчи ходимани қўйиб юбориб, Мусани ушлаб олган. Муса эса орадан кўп ўтмай, эркакни зарарсизлантириб, унинг қўлидаги пичоқни тортиб олган.

Мусанинг сўзларига кўра, у илгари спорт билан шуғуллангани учун кучли қўрқув ҳис қилмаган. Жиноятчи қўлида пичоқ ва телефон билан “агар тугмани боссам, портлаш содир бўлади”, деб таҳдид қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Олмаота Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг