Президент Администрациясидаги айрим мансабдорлар лавозими ўзгармади
Жамият
−
14 Июль 2025 17336 2 дақиқа
Президент Администрациясининг 6 нафар раҳбар ходимининг лавозими ўзгаришсиз қолдирилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Улар:

Шуҳрат Мадаминович Ғаниев – Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси. У 2012-2020 йилларда Фарғона вилояти ҳокими, 2020 йил 25 сентябрдан бош вазир ўринбосари, Аграр ва озиқ-овқат масалалари комплекси раҳбари бўлган. 2023 йил январда эса у иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлганди.

Турсинхон Айдарович Худайберганов – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси. У узоқ йиллар мобайнида туман ва вилоят ИИБ тизимида раҳбар сифатида фаолият кўрсатган. 2010-2016 йилларда фавқулодда вазиятлар вазири, 2018-2022 йилларда фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи бўлган.

Виктор Владимирович Маҳмудов – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби. У 2013 йил 21 сентябрда Биринчи Президент Ислом Каримов фармони билан ушбу лавозимга тайинланган эди.

Алишербек Азизович Пайгамов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти раҳбари.

Улуғбек Учқунович Қурбонов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Протоколи раҳбари.

Хайриддин Мадриддинович Султонов – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси – Спичрайтери.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Русланбек Қуролтоевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.
Live
БарчасиБлогер “Real Sanjik” иши судга оширилди
08 Апрель