Президент Администрациясида тайинловлар амалга оширилди
Жамият
−
13:06 8766 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг бугун, 30 декабрдаги тегишли фармойишларига мувофиқ тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар берди.
Сардор Тоҳирович Жўрабоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмасининг лойиҳа координатори лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.
Шахриёр Бахтиёрович Бакаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмасининг лойиҳа координатори лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмасининг лойиҳа координатори сифатида ишлаб келган Жаҳонгир Бахтиёрович Жўраев эса Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайлани муносабати билан лойиҳа координатори лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил июль ойида Нодира Жалоловна Ҳакимова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди