Президент аҳоли шарт-шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият
−
01 Июнь 2019
3935Президент Шавкат Мирзиёев Оҳангарон шаҳри Давлат хизматлари марказининг янги биносида яратилган шароитлар билан танишди.
Бугунги кунда Оҳангарон шаҳрида 37 мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Марказда жисмоний ва юридик шахсларга 100 дан зиёд хизматлар кўрсатилмоқда.
Барча соҳалар ривожлангани сари ўзбек халқининг давлат хизматларига эҳтиёжи ва талаби ортиб бормоқда. Хусусан, 2018 йил давомида марказ томонидан жами 7 мингдан зиёд хизматлар кўрсатилган бўлса, жорий йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 6 мингдан ортди.
Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида бинода болалар майдончаси, тиббиёт хонаси, кутубхона, ошхона, инвесторлар учун махсус хоналар ҳамда бепул Wi-Fi ташкил этилган.
Давлат раҳбарининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан ушбу марказда Бош вазир қабулхонаси ташкил этилди.
Президент аҳоли кўп мурожаат қилаётган масалаларни ўрганиб, шунга тааллуқли шароитларни яхшилаш, талаб этиладиган ҳужжатларни камайтириб бориш зарурлигини таъкидлади. Давлат хизматлари маркази тизимидан фойдаланган ҳолда маҳалла идораларида ҳам ҳужжатлар билан ишлашни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар берилди.