Президент ҳокимлар иқтидорларни кашф қилишга эътибор қаратмаётганини айтди
Спорт
−
05 Февраль
4868Жорий йилда спортга қарийб 2 триллион сўм ажратилмоқда. Шу боис спортни оммалаштириш бўйича тизим тўлиқ ва юқори самара билан ишлаши зарур. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 5 февраль куни ўтказилаётган 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида гапирди.
Йиғилишда ҳокимлар ўзи мусобақалар ташкил қилиб, янги иқтидорларни кашф қилишга етарли эътибор қаратмаётгани ва оқибатда, ҳудудларда яхши спортчилар четда қолиб кетаётгани айтилди.
Маҳаллаларни футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон, стол тенниси каби спортнинг 12 та оммавий туридан бирига ихтисослаштириш, ҳар ойда маҳаллаларда оммавий спорт тадбирларини ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Спорт вазирлигига ва ҳокимликларга йил давомида “сектор – туман – вилоят – республика” даражаларида оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш топширилди.
“Спорт мактаблари – спорт коллежлари – спорт федерациялари – олий маҳорат мактаблари” занжири асосида доимий спорт билан шуғулланувчилар сонини ошириш вазифаси қўйилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь