Президент “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурига қўшимча 100 млн доллар ажратди
Жамият
−
22 Май 2020
6036Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банкининг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча равишда 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағларни қуйидаги ваколатли банкларга ажратиш белгиланди:
“Агробанк” АТБга – 40 миллион АҚШ доллари эквивалентида;
АТ Халқ банкига – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида;
“Микрокредитбанк” АТБга – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь