Пойтахтнинг икки туманида олти кун давомида “свет” вақтинча чекланади

Жамият

image

Жорий йилнинг 15 майидан 20 майига қадар Тошкент шаҳри Миробод ҳамда Яккасарой туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинча чекланади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” Акциядорлик жамиятининг Тошкент шаҳар филиали ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Миробод ҳамда Яккасарой туманларини қисман электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВ “Қўқон” подстанциясидаги Т-1 даги қуввати 40 минг кВА бўлган мавжуд трансформаторни янги 63 000 кВА бўлган катта қувватли тарнсформаторга алмаштириш ишлари олиб борилади.

Шу сабабли 6 кун давомида, яъни 15 май кунидан 20 май кунига қадар Миробод ҳамда Яккасарой туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси соат 10:00 дан 12:00 га қадар қисқа муддатга ўчирилиши режалаштирилган.

Ушбу таъмирлаш ишлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:

Миробод туманининг: Госпиталний, Афросиёб, Ойбек, Шевченко, Фидокор, Шаҳрисабз, Мироншоҳ ҳамда кичик Миробод кўчалари;

Яккасарой туманининг: Зарбоғ, Воҳидова, Ракатбоши, Юсуф Ҳос Ҳожиб, Г.Каримова, Акилова, Миракилова, Боғидил, Миракилова, Миракилова 1-тор, Шмита, М.Ёқубова, Миробод, Миробод 1- ва 2-тор ҳамда Усмон Носир кўчалари ҳудудидаги хонадонларда электр энергияси вақтинчалик ўчирилади.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ҳудудий электр тармоқлари свет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг