Пойтахтдаги газ тақчиллигининг сабаби маълум бўлди
Жамият
−
05 Декабрь 2019
4601Роҳат мавзеси томондан Қўйлиқ бозоригача бўлган Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб ер усти метро қурилиши вақтида, зарурат туфайли, 1,5 км узунликдаги газ қувури демонтаж қилинди. Шу сабабли совуқ кунларда шаҳарнинг айрим ҳудудларида табиий газ тақчиллиги кузатилди.
Бугунги кунда, газ қувурини тиклаш бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда, Қўйлик дехқон бозори яқинидаги ҳалқа йўли ёқалаб 800 метр газ қувурлари ётқизилди.
Қайта тикланадиган газ қувурининг узунлиги 1,5 кмдан ортиқ, диаметри 700 мм. Қурилишга 35 дан ортиқ мутахассислар ва 14та махсус техника жалб этилган. Қайд этилишича, қурилиш ишлари туну-кун ташкил этилган.