Пойтахтдаги бозорлардан ундириладиган янги йиғим миқдорлари тасдиқланди
Жамият
−
26 Февраль 2021 6680 1 дақиқа
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан “Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида”ги 203-сон қарор имзоланди.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасига ва “Муниципал активлар бошқармаси маркази” ДУК мурожаатига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:
• Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар миқдорлари;
• Сергели автомобиль бозори (“Iste’molda bo‘lgan transport vositalari va ehtiyot qismlar Sergeli bozori” МЧЖ), “Ўрикзор” савдо комплекси (“O‘rikzor savdo kompleksi” МЧЖ) маъмурияти томонидан кўрсатиладиган хизматлар қиймати ва ижара тўлови миқдорлари;
• Бозорлар ва савдо марказлари маъмуриятлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар қиймати ва инвентарь ижараси учун тўлов миқдорлари;
• Бозорлар ва савдо марказлари балансидаги бинолар ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўлови миқдорлари;
• Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида жамоат объектларига хизмат кўрсатиш ва уларни қўриқлаш бўйича мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўлов миқдорлари.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь