Пойтахтда яна 126 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
26 Июль 2020
8721Бугун, 26 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 165 нафарга ортиб, 20 391 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 126 нафари Тошкент шаҳрида;
• 25 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 14 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 67 нафари, Сурхондарё вилоятида 44 нафар, Андижон вилоятида 38 нафар, Тошкент шаҳрида 13 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 11 нафар, жами 173 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб Ўзбекистонда 11 004 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
Ҳозирда мамлакатда 9 273 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси