Пойтахтда тўхташ қоидаларини бузганлар қандай аниқланиши маълум бўлди
Жамият
−
27 Март 2019 5747 1 дақиқа
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси 25 мартдан Тошкент шаҳрида тўхтаб туриш қоидаларини бузганларни автоматик қайд этиш тизими қандай ишлашини изоҳлади.
Қайд этилишича, махсус камера ўрнатилган патруль автомобили битта йўлдан 5 дақиқа ичида икки марта ўтади. Биринчи марта автомобиль давлат рақами қайд этилади ва ҳуқуқбузарликка номзод сифатида баҳоланади. Иккинчи марта ҳуқуқбузарлик қилмаганлар тизимдан ўчириб юборилади.
Бунда икки марта қайд этиш орқали маълумотлар таққосланади ҳамда таҳлил қилинади. Агарда автомашина, мисол учун, пиёдани ўтказиб юбориш учун тўхтаб турган бўлса, у ҳуқуқбузар деб топилмайди ва тизимдан ўчирилади.
Агарда автомобиль техник носозлик туфайли тўхтаб турган бўлса, тартибга мувофиқ, ҳайдовчи авария тўхташ белгисини жойлаштириши керак – тизим белгини қайд этади ва маълумотни ҳуқуқбузарлар рўйхатига киритмайди.
Эслатиб ўтамиз, ҳуқуқбузарликларни автоматик равишда қайд этиш AutoCon-SC/M тизими орқали амалга оширилади.
ИИББ автомобили олд ойнасига ўрнатилган махсус камера 58 давлатнинг автомобиль рақамларини аниқлайди ва қоидабузарлик тўғрисидаги маълумотларни автоматик равишда маълумотлар базасига юборади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь