Пойтахтда ҳам ёнғин содир бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 24 июль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги очиқ майдонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, соат 12:54 да туманнинг Анайбулоқ кўчасидаги очиқ майдонда қуруқ ўт  ва шох-шабба ёнаётгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган. 

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 12:59 да етиб бориб, ёнғин 13:05 да қуршаб олинган ва соат 13:22 да ўчирилган. 

Билдирилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 июль куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ҳам 2 гектар ердаги қуруқ ўт олов ичида қолгани ҳақида хабар берилганди. Ёнғинни бартараф этиш учун вертолёт ҳам жалб қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Мирзо Улуғбек

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг