Пойтахт ҳокимлиги “Илҳом” театри бўйича вазиятга муносабат билдирди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкентдаги “Илҳом” театри ёпилиши мумкинлиги, “Шодлик” меҳмонхонасининг янги эгаси бинони бўшатиб қўйишни сўрагани маълум бўлганди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Илҳом” театри билан боғлиқ вазият бўйича маълумот берди.

Унда таъкидланишича, “Шодлик” меҳмонхонаси биноси хусусий тадбиркорга тегишли бўлиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфида эмас.

“Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги тадбиркорга ушбу бинони реконструкция қилиш ташаббуси билан чиққанлигига оид маълумот эса ўрганилмоқда”, дейлади хабарда.

Ҳокимлик бу масала аниқлаштирилгач, унинг тафсилотлари ҳақида яна маълумот беришини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, “Илҳом” театри асосчиси Марк Вайл 2007 йил 6 сентябрда ўлдирилганди. Унга уйининг подъeздида ҳужум қилинган. Оғир тан жароҳатларини олган 55 ёшли Марк Вайл шифохонада вафот этган.

2010 йил 17 февраль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Ёқуб Ғафуровни Ўзбекистон ҳудудида бир қатор жиноятларни содир этгани учун 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этган эди. Жумладан, Ёқуб Ғафуров шериклари Алишер Сатторов ва Қаҳрамон Пўлатов билан “Илҳом” театри асосчиси Марк Вайлнинг ўлимида айбдор деб топилганди.

Ўтган йил апрель ойида Ўзбекистон Бош прокуратураси Тожикистон Бош прокуратураси сўрови бўйича маҳкум Ёқуб Ғафуровни (Тожикистон фуқароси, 1973 йилда туғилган) қўшни давлат ваколатли органлари қўлига топширганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом театри

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг