Тошкентдаги “Илҳом” театри ижарадаги бинодан ҳайдаб чиқариляптими?

Маданият-санъат

image

Тошкентдаги кўп йиллик “Илҳом” театри ёпилиши мумкин. Бу ҳақда театрнинг Telegram-каналида хабар берилган. 

Таъкидланишича, 7 февраль куни театр “Шодлик” меҳмонхонаси янги соҳиби "OFELOS PLAZA" МЖЧдан бинони бўшатиб қўйиш ҳақида расмий мактуб олган.

Театр фаолият юритаётган ҳозирги бино 1976 йилда театр асосчиси Марк Вайлга берилган. 1994 йилда хусусийлаштиришдан сўнг театрдан беғараз асосда фойдаланган. “Шодлик” меҳмонхонасининг аввалги раҳбари билан 2023 йилгача ижара шартномаси тузилган.

Эслатиб ўтамиз, Марк Вайл 2007 йил 6 сентябрда ўлдирилганди. Унга уйининг подъeздида ҳужум қилинган. Оғир тан жароҳатларини олган 55 ёшли Марк Вайл шифохонада вафот этган.

2010 йил 17 февраль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Ёқуб Ғафуровни Ўзбекистон ҳудудида бир қатор жиноятларни содир этгани учун 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этган эди. Жумладан, Ёқуб Ғафуров шериклари Алишер Сатторов ва Қаҳрамон Пўлатов билан “Илҳом” театри асосчиси Марк Вайлнинг ўлимида айбдор деб топилганди.

Ўтган йил апрель ойида Ўзбекистон Бош прокуратураси Тожикистон Бош прокуратураси сўрови бўйича маҳкум Ёқуб Ғафуровни (Тожикистон фуқароси, 1973 йилда туғилган) қўшни давлат ваколатли органлари қўлига топширганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом театри

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг