Португалиядаги шаҳар кўчасида вино дарё бўлиб оқди (видео)
Олам
−
11 Сентябрь 2023
10840Португалиянинг Авеиро округидаги вино заводида портлаш содир бўлиши оқибатида шаҳар кўчаларида шаробли дарё ҳосил бўлди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 10 сентябрь куни Авейру округидаги Анадия шаҳрида жойлашган “Destilaria Levira” вино заводида портлаш содир бўлган. Оқибатда иккита улкан идиш ёрилган ва жами 2,2 миллион литр шароб оқиб кетган.
Шаҳар ФВБ ичимликдан ҳосил бўлган дарёни оқава сувларни тозалаш станциясига йўналтиришга мажбур бўлган.
“Шароб Сертима дарёсига тушиб, экологик фалокатга олиб келмаслиги учун ҳаракат қилдик. Хайрият, фуқаролар муҳофазаси бўйича координаторимиз мониторинг олиб борилаётганини, экологик муаммолар юзага келмаганини маълум қилди”, дейди Анадия шаҳар кенгаши вице-президенти Хорхе Сампайо
Мазкур заводга эгалик қилувчи “Destilaria Levira” компанияси етказилган моддий зарар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Ушбу ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь