Португалия ва Испания осмонида метеорит кузатилди (видео)

Бу қизиқ

image

Бугун, 19 майга ўтар кечаси Португалия осмонида метеорит учди. Бу ҳақда “Observador” хабар берди

Гувоҳлар Портудан Лиссабонга учиб келган яшил-кўк рангли тўпни кўрганини айтмоқда. Метеорит Испаниянинг айрим ҳудудларида ҳам кузатилган.

“Фуқаро муҳофазаси хизмати веб-сайтида Висеу туманидаги Кастро Даири ҳудудида "метеорит қулаши" ҳақида хабар берилган, бироқ бу хабар кейинчалик ўчириб ташланди”, деб ёзади “Publico”. 

Висеу тумани ёрдам қўмондонлигидаги (CDOS) манбанинг айтишича, маҳаллий аҳолидан расмийларга Серра-де-Монтемуро ҳудудида бирор нарса қулагани ҳақида хабар келган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб борган, бироқ соат 2:00 га қадар ҳеч нарса топа олмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Португалия Испания метеорит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made