“Порту” тарихда биринчи марта “Ювентус”ни ЕЧЛда мағлуб этди
Спорт
−
18 Февраль 2021
4614Кеча, 17 февраль куни Португалиянинг "Порту" клуби Чемпионлар лигаси учрашувида биринчи марта Туриннинг "Ювентус" жамоасини мағлуб этди.
Турнирнинг 1/8 финал дастлабки ўйини Португалиянинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувда "Ювентус" дарвозасига Меҳди Тареми ва Мусса Марега томонидан гол урилди.
"Ювентус" эса фақатгина Федерико Кьезанинг голи билан жавоб қайтара олди.
Бунгача жамоалар тўртта учрашув ўтказган, шулардан учтасида "Ювентус" ғалаба қозонган, яна бирида ўйин дуранг билан тугаган.
Маълумот ўрнида, жавоб учрашуви 9 март куни бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023