Портлашдан 90 фоиз куйган қизалоққа ёрдам кўрсатилди
Жамият
−
20 Январь
7786Иситувчи қозон портлаши оқибатида қаттиқ куйган қизалоқнинг ёрдамга муҳтожлиги ҳақидаги мурожаат ўрганилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.
Қайд этилишича, омбудсманга Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи, 2008 йилда туғилган Ж.Ж. ўз яшаш хонадонида иситувчи қозон портлаши оқибати 90% оғир тана куйиш жароҳати олганлиги туфайли мунтазам тиббий хизматга ва даволаниш учун моддий ёрдам кўрсатилишига муҳтожлиги тўғрисидаги мурожаат келиб тушган.
Болалар омбудсмани Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бош прокуратура билан биргаликда мазкур ҳолатни ўрганди.
Аниқланишича, 2008 йилда туғилган Ж.Ж. 04.10.2023 йилда бундай жиддий куйиш жароҳатини олганидан сўнг, Республика шошилинч ёрдам марказига олиб келиниб, у ерда барча тез тиббий ёрдам чоралари кўрилган ва 2 ой давомида (04.10.2023-04.12.2023) шифокорлар томонидан даволаниб, зарур тиббий муолажалар кўрсатилган.
"Сўнг эса жароҳатлар даражаси мураккаблигига ва доимий тиббий кузатув талаб этишига қарамай Ж.Ж. ота-онаси томонидан уй шароитида парвариш қилиш учун олиб кетилган.
Ҳозирда Ж.Ж. га зарур тиббий муолажалар кўрсатилди ва доимий шифокор кузатуви бириктирилди. Шунингдек, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан қизалоқ мунтазам даволаниш учун керак бўлган дори-дармонлар билан таъминланмоқда ҳамда унга ногиронлик нафақасини белгилаш учун керакли тиббий ҳужжатлар тўпланиш жараёнида", дейилади ушбу хабарда.
LiveБарчаси