Портлаш оқибатида зарар кўрган хонадонлар сони маълум бўлди
Жамият
−
28 Сентябрь 2023
9364Бугун, 28 сентябрь куни тунда пойтахтнинг Сергели туманида юз берган кучли портлаш оқибатида ҳудуддаги 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон, 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та боғча биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, туманда юз берган фавқулодда ҳолатдан жабрланган аҳолининг муаммоларини тезкор бартараф этиш мақсадида 1205 қисқа рақамли ишонч телефони ташкил этилган.
Ҳудуддаги 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та МТТ биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етгани аниқланган.
Шунингдек, ҳудуддаги 24 та кўп қаватли уй ва 25 та ҳовлининг фасад, ойна-ром ва том қисми зарар кўрган.
“Қисқа муддатда турар жойлар тикланади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь