Порье Ҳабибнинг футболкасини кутилгандан анча қимматга сотди

Спорт

image

АҚШлик UFC жангчиси Дастин Порье ўзининг сўнгги жангида кийган кийимлари, шунингдек, "Ultimate Fighting Championship"нинг амалдаги чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовга тегишли  футболкани "Ebay" электрон савдо майдонига сотувга қўйди. У Ҳабибнинг футболкасини UFC 242даги жангдан сўнг олганди.

Дастин Порье бошланғич нархни 5 минг доллар этиб белгилаганди, аммо у якунда 60 минг 200 АҚШ долларига сотилди. Электрон аукционда ҳаммаси бўлиб 125 бор пул тикилди. 

Порье ҳар бир жангидан кейин шундай тўпламларни сотади ва тушган маблағни хайрия учун сарфлайди.
Аввалроқ, Нурмуҳамедов ҳам Порьедан олган футболкани сотиб, спортчининг хайрия жамғармасига 100 минг АҚШ доллари ўтказиб берганди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб Нурмуҳамедов Дастин Порье

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг