Полициячини уриб юборган автомобилда Нурмуҳамедов бўлгани тасдиқланди
Спорт
−
23 Ноябрь 2021
24058Bellator жангчиси Усмон Нурмуҳамедов 11 ноябрь куни “Каспийск” аэропорти яқинида полициячини уриб юборган “Toyota Camry” автомобили ҳайдовчиси экани тасдиқланди.
Хабарларга кўра, полиция ходими Усмонни таниган, чунки назорат-ўтказиш пунктидан ўтиш вақтида ҳайдовчининг ён ойнаси очиқ бўлган.
Хабиб Нурмуҳамедовнинг амакиваччаси ҳисобланган Усмон ва унинг дўсти Камол Идрисов 39 ёшли полиция капитани Алексей Назаровни машинада уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетгани учун қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, Идрисов 2022 йилнинг 11 январига қадар уй қамоғига, сўнгра тергов изоляторига жўнатилган. Усмон Нурмуҳамедов эса машғулотдан сўнг, орқа ўриндиқда ухлаб қолганини таъкидлаган эди.
Маълумот учун, Усмон Нурмуҳамедовни кўпчилик бўлажак ММА юлдузи сифатида билади. 23 ёшли жангчи Bellator промоушенида жанг қилади ва 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.