Ҳабибнинг жамоадоши полиция томонидан қўлга олингани айтилмоқда
Спорт
−
13 Ноябрь 2021
3208Енгил вазн тоифасида Bellator промоушени жангчиси Усмон Нурмуҳамедов (14-0) Москвада қўлга олинди. Бу ҳақда “Интерфакс” нашри хабар берди.
Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг амакиваччаси уни тўхтатишга уринган полиция ҳодимини автомобилда уриб кетишда гумон қилинмоқда.
Маълумотларга кўра, Усмон дўсти Камол Идрисов билан Махачқалъадан Москва шаҳрига учиши керак бўлган, бироқ Нурмуҳамедовга тегишли машина назорат-ўтказиш пунктида турган полициячини уриб кетган. Улар Шереметьево аэропортида полиция ходимлари томонидан қўлга олинган.
Маълумот учун, 23 ёшли Усмон Нурмуҳамедов ММА’даги фаолияти давомида 14 марта октагонга кўтарилган ва уларнинг барчасида рақибларини мағлуб этган
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь