Польшалик футболчи “Пахтакор”га кўчиб ўтди

Спорт

image

Польша миллий терма жамоаси собиқ аъзоси Михал Кухарчик “Пахтакор” футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб Ахборот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, “шеърлар” жамоаси ярим ҳимоячи билан бир ярим йиллик шартнома имзолаган. 32 ёшли футболчи фаолиятининг асосий қисмини Польша клубларида ўтказган. 9 мавсум “Легия”, сўнгги 3 мавсумда эса “Погон” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Бир йил эса Россиянинг “Урал” клубида ўйнаган. Польша чемпионатида 5 карра чемпионга айланиб, 6 мартадан Польша кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.

Шунингдек, Михал Кухарчик юқори лигаларда 328 та учрашувда қатнашиб, 59 та гол урган. Кубок баҳсларида 51 та ўйинда 9 та, Еврокубокларда 70 беллашувда 14 тўп киритган ҳамда Польша миллий терма жамоасида 8 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голга муаллифлик қилган. Эндиликда 32 ёшли польшалик 2024 йил охирига қадар “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Польша Михал Кухарчик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг