Польшада ўзбекистонлик эркак украиналик ўсмирларни пичоқлади
3-саҳифа
−
23 Июль
7304Польшада ўзбекистонлик эркак 15 ёшли украиналик икки ўсмирга пичоқ билан ҳужум қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Wyborcza” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 22 июль куни пойтахт Варшавадаги “Бродно” боғида содир бўлган. 26 ёшли эркак 15 ёшли икки нафар ўсмирни пичоқлаган. Оқибатда жабрланувчилар шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда 26 ёшли хорижлик эркак ҳибсда сақланмоқда.
“Норасмий маълумотларга кўра, 26 ёшли шахс Ўзбекистон фуқароси бўлган. Украиналик ўсмирлар қўл ва қорин қисмидан жароҳат олган. Уларга ҳужум қилган эркак қочиш вақтида буюмларини йўқотиб қўйган, бу эса полицияга уни тезда топиш имконини берган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда депутатнинг бошини ёрган ўзбекистонлик бир ярим ойга қамалганди.
LiveБарчаси