Польшада қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик ортга қайтарилди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасига Қашқадарёда туғилган Ўзбекистон фуқароси мушкул аҳволга тушиб қолгани сабабли вақтинча ётоқ жой ва ватанга қайтишида ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, элчихона ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда мурожаатчидан ариза қабул қилиниб, ётоқ жой билан таъминланган. Халқаро миграция ташкилоти кўмагида унга авиачипта расмийлаштирилган ҳамда унинг ватанга хавфсиз тарзда қайтиши таъминланган.

“Ушбу чора-тадбирлар Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатида фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш устувор аҳамиятга эга эканининг яна бир бор тасдиғидир. Юртимизнинг ҳеч бир фуқароси эътиборан четда қолмайди ва Ватанига етиб олиши учун барча тегишли чоралар кўрилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда онаси томонидан ташлаб кетилган янги туғилган чақалоқ онаси билан бирга Ўзбекистонга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Польша

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг