Польша Россия ва Беларусь билан чегарасини миналаштирмоқчи

Олам

image

Польша Россия ва Беларусь билан чегарасига миллионтагача пиёда аскарларга қарши миналар жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири ўринбосари Павел Бейда RMF FM радиоси эфирида маълум қилди.

Бейданинг сўзларига кўра, ҳозирча Польшада пиёдага қарши миналар йўқ, аммо уларни ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.

“Чегарадаги вазият жиддий. Гап Польша-Беларусь ва Польша-Россия чегараси ҳақида кетмоқда. Бу “Шарқий қалқон” лойиҳасининг бир қисми бўлади. Миналарни Польша Қурол-яроғ ишлаб чиқариш заводлари ишлаб чиқаради, лекин тафсилотларга тўхталмоқчи эмасман. Буюртма бир неча юз минг донадан иборат бўлади, балки миллионгача етиши мумкин”, дейди у.

Қайд этиш жоиз, дунёда бундай миналарни ишлатиш тақиқланган. Чунки бу миналар уруш тугаганидан кейин ҳам узоқ йиллар давомида қолиб кетиши ва оддий одамларга зарар етказиши мумкин. Шунинг учун 164 та давлат 1999 йилда кучга кирган Оттава конвенциясини имзолаб, бундай миналардан фойдаланмасликка келишиб олган.

Энди Польша, Литва, Латвия ва Эстония бу келишувдан чиқмоқчи.

“Россия ва Беларусь бизга таҳдид соляпти, биз ўзимизни ҳимоя қилишимиз керак”, деган фикрни илгари сурмоқда ушбу давлатлар. 

Табиийки, халқаро ташкилотлар эса бунга қарши чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша Президенти Анжей Дуда АҚШдан Россиянинг бўлажак агрессиясини тўхтатувчи восита сифатида Польшага ядро қуролини жойлаштиришни сўраганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

чегара мина Польша Россия ва Беларусь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг