Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси билан чегаралар очилди – Қамариддин Шайхов (видео)

Local

−

image

Бундан 10 йил олдин Ўзбекистондаги одамлар чегаралардан ўтиш қийин бўлгани учун қўшни давлатлардаги қариндошларини, ҳаттоки ўз ака-укасини ҳам кўра олмасди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси билан бу масалаларга барҳам берилиб, қўшничилик муносабатлари ўз ўрнига тушди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ асосчиси Қамариддин Шайхов жорий йилнинг 31 октябрь куни Анқарада Туркий давлатлар ташкилотининг 13-саммити доирасида бўлиб ўтган Туркий мулоқот форумида сўз очди.

Қамариддин Шайхов ўз нутқи давомида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида тутган ўрни, мамлакатда сўнгги 10 йиллик юз берган ўзгаришлар, қўшнилар билан чегараларнинг очилиши ва мамлакатдаги ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. Хусусан, қўшни давлатлар билан чегараларнинг ёпиқ бўлгани, оқибатда қардош давлатларнинг қондош фуқаролари алоқа қилишга қийналгани эсга олинди.

“2017 йилгача қўшни давлатлар билан чегара масалалари Ўзбекистонни жуда катта муаммолар билан юзлаштирганди. Қўшнилар билан чегарамиз ёпиқ эди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси билан Марказий Осиёдаги бу муаммо тарихда қолди. Ўзбекистон минтақанинг марказидан қўшниларига қўл узатди ва ўзига узатилган қўлларни маҳкам сиқди”, дейди Қамариддин Шайхов.

Шунингдек, у чегараларнинг очилиши қўшни мамлакатлар турғунларини беҳад қувонтирганини, ака-ука, қуда-андалар яна юз кўришганини айтди.

“Бу маҳкам тутиш, бу дўстлик, бу ўртоқлик, чегараларимизнинг бунчалик кенг очилиши Ўзбекистондаги чегара атрофида яшайдиган инсонларни жуда хурсанд қилди.

Чунки ўша вақтларда чегаралар орасида икки қуда бор эди. Улар чегарадан Қирғизистонга ўтиб, ўн йиллаб қизини кўра олмади, ўн йиллаб Тожикистонга ўтиб, акасини кўра олмади. Бундай биродарлик бўладими? Бундай дўстлик ёки қўшничилик бўладими?

Қўшничилик – уйининг эшигини тақиллатмасдан бир товоқ палов олиб борадиган том. Биз қўшничиликни шундай тушунамиз”, дейди QALAMPIR.UZ асосчиси.

Шу билан бирга, Қамариддин Шайхов Президентларнинг ислоҳотлари натижасида бундан буён мамлакатлар ўртасида ҳал этилмаган масалар қолмаслигига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Қамариддин Шайхов ушбу форумудаги нутқида туркий дунё ёшларининг дунё билан фаол мулоқотда бўлган ҳолда, ўз шахсияти ва маданиятини танийдиган, кўҳна ўтмишидан куч оладиган, замонавий фан ва технологияларни яратиб, уларни ривожлантирадиган инсонлар бўлиб вояга етиши жуда муҳим эканини урғулаганди. Шайховнинг билдиришича, чунки ёшлар туркий дунё келажагини қуришда асосий куч ҳисобланади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends