Польша НАТОни мамлакатда ядро қуролига эга бўлиш зарурлигига ишонтирмоқчи

Олам

image

Польша ҳукумати вақт ўтиши билан НАТО бўйича ҳамкорларини альянснинг ядровий алмашиш (Nuclear Sharing) дастури доирасида мамлакатда ядро қуролини жойлаштириш зарурлигига ишонтириш ниятида. Бу ҳақда бугун, 1 июль куни бўлиб ўтган брифингда Польша ҳукумати раҳбари Матеуш Моревецкий маълум қилди.

Америка томони Польша билан ядро қуролини жойлаштириш бўйича музокараларни ҳали тасдиқламаганини изоҳлар экан, Бош вазир “Сув тошни емиради”, деб айтган. Унинг сўзларига кўра, Россия томони Беларусда тактик ядро қуролини жойлаштириш режасини эълон қилганида, Польша ҳам энг юқори даражадаги хавфсизликка эга бўлишни хоҳлаган. 

“Биз хавфсизликни мустаҳкамлаш учун ҳамма нарсани қиляпмиз. Ядро алмашиш – ядровий қуролдан биргаликда фойдаланиш дастури – хавфсизлигимизни жиддий равишда мустаҳкамлайди. Биз иттифоқчиларимиз билан гаплашамиз”, деган Моревецкий.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Польша Бош вазири Матеуш Моревецкий Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммитида АҚШнинг ядро қуролини ўз ҳудудига жойлаштиришни сўраганди. Бунинг ортидан Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Европа Иттифоқи давлатлари ва АҚШни Польшани Вашингтон тажовузкорлиги учун қўрғон яратиш мақсадида тез суръатлар билан қуроллантираётганликда айблади.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Польша Беларусь ядро қуроли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг