Покистондаги зўравонликлар оқибатида 130 киши ҳалок бўлди
Олам
−
02 Декабрь
2871Покистоннинг шимоли-ғарбида сўнгги 10 кун ичида мазҳаблараро зўравонликларда камида 130 киши ҳалок бўлди, 200 киши яраланди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Нашрга кўра, жорий йилнинг 21 ноябрь куни мамлакатнинг Kуррам туманида қуролли шахслар автомашина карвонига пистирма уюштириб, асосан шиа мусулмонлари бўлган 52 кишини ўлдириши оқибатида зўравонликлар авж олган. Ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган, бу эса бир неча ҳудудларда рақиб гуруҳлар томонидан жавоб отишмалари ва ўт қўйишларга сабаб бўлган.
Сўнгги 24 соат ичида жангларда 14 киши ҳалок бўлган, 27 киши жароҳат олган. Ҳукумат амалдорлари 24 ноябрь куни оташкесимни етти кунлик тўхтатишга воситачилик қилган, бироқ бу узоққа чўзилмади.
Шиа мусулмонлари мамлакатнинг бошқа ҳудудларида озчилик бўлсада, туманнинг баъзи қисмларида доминантлик қилади. Улар, одатда, Покистонда кўпчиликни ташкил этувчи сунний мусулмонлар билан тинч-тотув яшайди.
Аммо июль ойидан бери Куррамда ер можароси умумий мазҳаблараро зўравонликка айлангани туфайли, икки томондан ўнлаб одамлар ҳалок бўлди.
Қуррам комиссари ўринбосари Жавед Уллоҳ Мақсуднинг айтишича, ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бориш учун қабила оқсоқоллари билан музокаралар олиб борилмоқда ва тинчликни таъминлаш учун хавфсизлик ходимлари сафарбар этилган.
Шунингдек, Мақсуд ҳукумат ҳудудида интернет ва мобил алоқа хизматларини тиклаганини айтган.
Аммо Парачинор шаҳрини вилоят пойтахти Пешовар билан боғлайдиган асосий магистраль барча транспортлар учун ёпиқлигича қолмоқда, бу эса озиқ-овқат, ёқилғи ва дори-дармон танқислигига олиб келади. Афғонистон билан чегарадош Харлачида савдо ва ҳаракат тўхтади.
Куррам оқсоқоли Мир Афзал Хон зўравонлик аҳоли яшаш тарзининг барча жабҳаларига таъсир қилгани, одамлар саёҳат қила олмагани, озиқ-овқат ва дори-дармонларнинг етишмаслиги сезиларли қийинчиликларга олиб келишини айтди.
Куррам Покистон “Толибон” каби қуролли гуруҳлар фаолият юритаётган Хайбер-Пахтунхва вилоятида жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиландда сув тошқинлари оқибатида 9 киши ҳалок бўлган, юз минглаб одамлар жабрланганди. Сўнгги 30 йилдаги энг даҳшатли офат мамлакат жанубидаги саккизта вилоятга таъсир кўрсатиб, ярим миллиондан ортиқ бинолар вайрон бўлганди.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь