Таиланддаги сув тошқинида 9 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Таиландда сув тошқинлари оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, юз минглаб одамлар жабрланди. Бу ҳақда “Bangkok Post” хабар берди.

Сўнгги 30 йилдаги энг даҳшатли офат мамлакат жанубидаги саккизта вилоятга таъсир кўрсатган Ярим миллиондан ортиқ бинолар вайрон бўлган. Ҳарбийлар ва қутқарувчилар аҳолини эвакуация қилишда давом этмоқда, синоптиклар эса кучли ёмғир яна бир неча кун давом этиши ҳақида огоҳлантирмоқда. “Муссон” фасли қўшни Малайзияда ҳам ҳалокатли тошқинларга сабаб бўлди. У ерда уч кун ичида 100 мингдан ортиқ одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

Таиланд Метеорология департаментининг маълум қилишича, кучли ёғингарчилик оқибатида Накхонситхаммарат, Пхатталунг, Сонгкхла, Паттани, Яла, Наратхиват, Краби, Транг ва Сатун провинциясида тошқинлар юзага келган.

Ҳозиргача саккиз вилоятда 553 мингдан ортиқ уй хўжаликлари зарар кўрган.

Пхатталунг провинциясида 557 қишлоқда 102 минг 494 хонадон жабрланган, бир киши ҳалок бўлган.

Паттани, Яла ва Сонгкхла провинцияларида саккиз киши ҳалок бўлган. 13 мингга яқин одам зарар кўрган ҳудудларда ташкил этилган 200 та вақтинчалик бошпаналарда қолган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испаниянинг Малага провинциясида кучли жала ёғиши оқибатида сув тошқини содир бўлганди. Малага шаҳрида ҳаёт том маънода тўхтаб қолганди. Гуадальорсе дарёси бўйидаги 3 мингдан ортиқ аҳоли эҳтиёт чораси сифатида эвакуация қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Таиланд сув тошқинлари Муссон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг