Покистондаги терактда 8 полициячи ҳалок бўлди
Олам
−
25 Апрель 2023
3812Покистон шимоли-ғарбида теракт содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, саккиз нафар полициячи ҳалок бўлди, яна 57 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Dawn” хабар берди.
Айтилишича, ҳужум Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Сват туманида содир бўлган, нишон эса Покистон терроризмга қарши кураш департаменти ходимлари бўлган.
Маълум бўлишича, иккита портлаш содир қилинган, оқибатда назорат-ўтказиш пункти биноси бутунлай вайрон бўлган.
Ҳозирда воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда. Полиция ҳужумни худкуш-террорчи амалга оширганини айтмоқда.
LiveБарчаси