Покистондаги бозорда портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
12 Май 1871 1 дақиқа
Бугун, 12 май куни Покистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган Науранг Базаарда юз берган кучли портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳат олди. Бу ҳақда полиция ва қутқарув хизматлари хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг 8 нафари тинч аҳоли ва 2 нафари полициячи бўлган. Ҳодисада қўлбола портловчи қурилма ишлатилган. Қутқарув хизмати эса тахминан 30 киши яраланганини, оғир жароҳатланганлар Банну шаҳридаги шифохоналарга етказилганини маълум қилган.
Бу ҳодиса жорий йилнинг 9 май куни Банну туманида полиция постига уюштирилган ҳужум автомобиль портлашидан сўнг юз берган. Ўша ҳужумда 15 нафар полициячи ҳалок бўлган эди.
Покистон ҳукумати бу ҳужумларда “Толибон” ҳукумати ҳудудида жойлашган жангариларни айблаб, Қобулга норозилик билдирган. Афғонистон томони эса бу даъволарни “асоссиз” деб рад этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг шимоли-ғарбий қисмида содир этилган қуролли ҳужум ва портлаш оқибатида беш нафар полиция ходими ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинган эди.
Live
Барчаси