Покистонда портлаш оқибатида 5 полициячи ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 23 декабрь куни Покистоннинг шимоли-ғарбий қисмида содир этилган қуролли ҳужум ва портлаш оқибатида беш нафар полиция ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотларига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳужумчилар аввал полициячилар ҳаракатланаётган транспорт воситасини қўлбола портловчи мослама билан нишонга олган. Портлашдан сўнг улар ўт очган. Ҳодиса оқибатида тўрт нафар полиция зобити ва автомобиль ҳайдовчиси ҳалок бўлган. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф воқеани кескин қоралади.

“Полиция доим терроризмга қарши курашда олдинги сафда туриб келмоқда”, деди у.

Ҳужум Хайбер Пахтунхва вилоятининг Карак туманида содир бўлган. Мазкур ҳудуд аввалроқ жангарилар ҳужумларидан деярли зарар кўрмаган ҳудудлардан бири ҳисобланган. Воқеа Покистон ва қўшни Афғонистон ўртасидаги муносабатлар кескинлашиб, зўравонликлар кучайган бир паллада юз берди.

Исломобод жангарилар Покистонга қарши ҳужумларни Афғонистон ҳудудидан режалаштираётганини таъкидламоқда. Қобул эса бу айбловларни рад этиб, Покистондаги хавфсизлик муаммолари ички масала эканини билдирган.

Покистоннинг тоғли чегара ҳудудларидаги ҳодисалар қарийб 20 йилдан буён мамлакат ҳукуматига қарши қуролли кураш олиб бораётган “Теҳрик-э-Толибон Покистон” гуруҳи фаолияти билан боғлаб келинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон ва Афғонистон чегарасида отишма содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон портлаш Покистон полиция қуролли ҳужум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг