Покистонда ўсмир онлайн ўйин туфайли оиласини отиб ташлади

Олам

image

Покистон суди 17 ёшли Зайн Алига онаси, акаси ва икки синглисини ўлдиргани учун 100 йил қамоқ жазоси тайинлади. Ушбу жиноят ўсмирнинг PUBG онлайн ўйинига ҳаддан ташқари берилиб кетиши оқибатида юз берган руҳий бузилиш билан боғлиқ. Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ҳукм жорий йилнинг 24 сентябрь куни Лаҳор судида чиқарилган. Судья Риёз Аҳмад Алига ҳар бир қотиллик учун 25 йилдан 100 йил қамоқ жазоси тайинлаган. Унинг ёшини инобатга олиб, суд ўлим жазосини қўлламаган.

“Маҳкум онлайн ўйин таъсирида бутун оиласини шафқатсизларча ўлдирди. Ёши сабабли унга ўлим жазоси эмас, умрбод қамоқ белгиланди”, дейди судья.

Фожиа 2021 йилда – Али 14 ёшдалигида содир бўлган. У Лаҳордаги гавжум Кахна туманида оиласи билан яшаган ва PUBG ўйинига муккасидан кетган ўйинчи сифатида танилган. Ўсмир кўп вақтини хонасига беркиниб ўтказган ва онаси уни тез-тез ўйин учун койиган.

Полиция маълумотига кўра, Али одатда ўйинда топшириқларни бажара олмаганида тажовузкор бўлиб қолган. Қотиллик куни у ўйиндаги вазифани уддалай олмаганидан сўнг онасидан дакки эшитиб, ўзини йўқотган. У онасининг тўппончасини олиб, онаси кичик сингиллари билан ухлаётган хонага кириб ўқ узган. Оқибатда онаси (45 ёш), акаси Таймур (20 ёш), сингиллари Махнур (15 ёш) ва Жаннат (10 ёш) воқеа жойида ҳалок бўлган.

Суд қарорида судья жиноятга Алийнинг ўйинга қарамлиги сабаб бўлганини алоҳида қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 21 ёшли йигит “Free Fire” ўйинини ўйнаётганда телефонини олиб қўйгани учун оила аъзоларини пичоқлаган эди. Оқибатда 1997 йилда туғилган ака воқеа жойида ҳалок бўлган, яна уч нафар оила аъзоси оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон PUBG онлайн ўйин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг