Остонада трагедия: 21 ёшли ўғил телефон ўйини учун оила аъзоларини пичоқлади

Олам

image

Ижтимоий тармоқларда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида телефон ўйини учун ўз оиласида қотиллик содир этган 21 ёшли шахс ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Остона шаҳри полиция департаменти матбуот хизмати муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, жорий йил 17 январь куни соат тахминан 04:00 да Остона шаҳрининг 21 ёшли фуқароси “Free Fire” ўйинини ўйнаётган бўлган ва оила аъзолари унинг телефонини олиб қўйган. Шундан сўнг у ҳис-туйғуларини бошқара олмаган ва ғазабланиб, барча қариндошларининг бўйнини кесган. Фожиа оиланинг барча аъзолари уйқуда бўлганида юз берган. Оқибатда 1997 йилда туғилган ака воқеа жойида ҳалок бўлган, яна уч нафар оила аъзоси оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Остона шаҳри полиция департаменти мазкур фактни тасдиқлади.

“Гумонланувчи – 21 ёшли фуқаро қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Қотиллик бўйича жиноий иш қўзғатилган. Дастлабки маълумотларга кўра, келишмовчиликка унинг қариндошлари томонидан берилган танбеҳ сабаб бўлган. Ҳозирда ҳодисанинг тафсилотлари ўрганилмоқда”, деб изоҳ берган полиция.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг шимоли-ғарбидаги Эскишеҳир шаҳрида жойлашган масжидлардан бирининг олдида компьютер ўйинидан “илҳомланиб”, бронежилет ва дубулға кийган 18 ёшли йигит 5 кишини пичоқлаган эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Қозоғистон Остона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг