Покистонда сув тошқинидан ҳалок бўлганлар 300 дан ошиб кетди

Олам

image

Покистон шимолида кучли ёмғирлар сабаб юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида 330 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

Қайд этилишича, Хайбер-Пахтунхва ҳудудида 307 киши, Гилгит-Балтистон ҳудудида 12 киши ва Азад-Кашмир ҳудудида 11 киши вафот этган. Қутқарувчилар тоғли ҳудудларда қолиб кетган 1300 туристни эвакуация қилган.

Тошқинлар кўплаб уйларни вайрон қилган, алоқада муаммолар юзага келган. Хайбер-Пахтунхвада юк билан учаётган вертолёт ҳалокатида экипажнинг 5 аъзоси ҳалок бўлган. Ҳукумат ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкинлигини айтиб, қутқарув ишлари давом этишини маълум қилган. Покистон Президенти Асиф Али Зардари ҳалок бўлганлар учун таъзия билдириб, қутқарув ишларини тезлаштириш ва тошқин оқибатларини бартараф этишни буюрган.

Қутқарув гуруҳлари вайрон бўлган бинолар остидан жасадларни чиқариб, жабрланганларни хавфсиз ҳудудларга кўчирмоқда. 

Бош вазир Шаҳбоз Шариф Хайбер-Пахтунхва вилоятига тезкор ёрдам етказиш, дорилар, озиқ-овқат ва бошқа зарур материалларни юборишни буюрган. Шу билан бирга, ҳукумат тоғли ҳудудларда хавф остида қолган аҳолига ёрдам кўрсатиш ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича қўшимча чоралар кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон бўйлаб муссон ёмғирлари келтириб чиқарган сув тошқинлари оқибатида 279 киши ҳалок бўлгани ва 700 дан ортиқ киши тан жароҳати олгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон Шаҳбоз Шариф Хайбер-Пахтунхва Гилгит-Балтистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг