Покистонда бошпанасиз қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
21 Июль 4382 1 дақиқа
Покистонда оғир аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Ўзбекистон фуқароси мамлакат элчихонасига мурожаат қилиб, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолгани, вақтинчалик тураржой ва кундалик эҳтиёжлар учун зарур маблағга эга эмаслигини маълум қилган.
Фуқаронинг мурожаати элчихона томонидан алоҳида назоратга олиниб, қисқа фурсат ичида зарур консуллик-ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилган.
Унга Ўзбекистонга қайтиш учун тегишли консуллик гувоҳномаси расмийлаштирилган ва элчихона ходимлари ҳамда ҳомийлар кўмагида авиачипта харид қилинган. Фуқаро Исломобод-Тошкент авиарейси билан мамлакатга қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Уммонда хорижлик фуқаро билан шаръий никоҳ асосида яшаган ва уйда тутқунликда сақланган Ўзбекистон фуқароси ҳамда унинг фарзандлари мамлакатга қайтарилганди.