Покистон ва Афғонистон чегарасида яна тўқнашув бўлди (видео)

Олам

image

Покистон армияси чегарадаги блокпостларга уюштирилган ҳужумга жавобан Афғонистон ҳудудида жойлашган “террорчи гуруҳлар”га зарба берди. Бу ҳақда PTC телеканали хабар берди.

Кеча, 14 октябрь куни кечқурун “Толибон” ҳаракати ва илгари “Теҳрик-е-Толибон Покистон” (Покистон толиблари ҳаракати) номи билан танилган “Фитна ал-Хавориж” гуруҳи жангчилари Покистоннинг чегара постларига ҳеч қандай сабабсиз ўт очган. Жавоб зарбаси тариқасида Покистон армияси бир блокпост ва танк позициясини йўқ қилган, шунингдек, “Фитна ал-Хавориж”нинг юқори лавозимли қўмондонларидан бири ҳам йўқ қилинган.

11 октябрь куни Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида ҳам отишма юз берган, шундан сўнг Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари Покистоннинг Лаҳор шаҳрига зарба берган. “Толибон” расмийлари бу операция тафсилотларини ошкор этмаган. Афғонистоннинг “TOLO News” телеканали эса тўқнашувлар чоғида камида 58 нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлганини билдирган. Покистон томони эса камида 200 нафар жангарини йўқ қилинганини, Афғонистон ҳудудидаги 19 та террористик объект ва Афғонистон танк батальони штабига зарба берилганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ва Покистон тўқнашувида 50 дан ортиқ аскар ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон тўқнашув Покистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг