Покистон пойтахтида Тошкент кўчаси ва Бобур боғи бўлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирларнинг навбатдагиси Исломободдаги кўчалардан бирига Тошкент ва янгидан барпо этиладиган боғга Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини бериш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Бош вазир Шаҳбоз Шариф ушбу қарор икки мамлакат ўртасидаги яқин тарихий ва маданий алоқаларни акс эттириши ҳамда Ўзбекистон – Покистон кўп қиррали шериклик муносабатларининг стратегик даражасини яна бир бор тасдиқлашини таъкидлаган.

Тошкент кўчаси ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталадиган янги боғ халқлар ўртасидаги дўстлик ва меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлашга бўлган ўзаро интилиш қатъий эканининг яққол рамзига айланиши алоҳида таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Шавкат Мирзиёев давлат ташриф билан Покистон бўлиб турибди. Ўзбекистон етакчиси ташриф доирасида “Глобал саноат ва мудофаа ечимлари” компаниясининг бош қароргоҳига ташриф буюриб, Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони – Қуролли кучларнинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир билан учрашув ўтказгани ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дорни қабул қилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Покистон Бош вазирининг қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф тор доирада музокара ҳамда олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Покистон Бобур боғи Тошкент кўчаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг