Покистон Эрон билан чегарани ёпди (видео)
Олам
−
16 Июнь 9157 1 дақиқа
Покистон жануби-ғарбидаги Балужистон вилоятида қўшни Эрон билан чегарадаги барча ўтиш жойлари номаълум муддатга ёпилди. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги юқори мартабали маҳаллий амалдорга таяниб хабар берди.
“Барча беш туман – Чагай, Вашук, Панжгур, Кеч ва Гвадардаги чегара ўтиш пунктлари фаолияти тўхтатилди”, деган Балужистон вилоятининг юқори мартабали расмийси Қодир Бахш Пирконий.
Аввалроқ “Express Tribune” нашри Покистон расмийларининг Гвадар ва Панжгур туманларидаги Эрон билан чегарадаги барча ўтиш жойларини ёпиш қарори ҳақида хабар берган эди. Газетанинг ёзишича, ҳам пиёдалар, ҳам ёқилғи ҳаракати тўхтатилган.
Ушбу чора-тадбирлар Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик авж олган бир пайтда, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва чегарада кутилмаган ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида кўрилди. Покистон расмийлари ҳам фуқароларни қўшни давлатга саёҳат қилишдан тийилишга ва ҳушёр бўлишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон жаҳон ҳамжамиятидан Исроилнинг ҳужумларини қоралашни сўраганди ва БМТ Низоми ҳамда халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларига содиқ қолишини таъкидлаганди. Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исроилнинг ҳаракатлари халқаро ҳуқуқ, хусусан, халқаро гуманитар ҳуқуқ ва халқаро инсон ҳуқуқлари ҳамда БМТ Низомининг очиқдан-очиқ ва қўпол равишда бузилиши ҳисобланишини қайд этган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь