Покистон-Ҳиндистон кескинлиги сабаб Uzbekistan Airways парвозларида ўзгаришлар бўлади

Жамият

image

Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги ҳаво ҳудудидан фойдаланишга қўйилган вақтинчалик чекловлар муносабати билан Uzbekistan Airways парвоз жадвалида мажбурий ўзгаришлар бўлади. Бу ҳақда авиакомпаниянинг ўзи хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур ўзгаришлар қуйидаги йўналишларга тааллуқлидир:

Тошкент – Деҳли, Мумбай, Лахор, Бангкок, Куала-Лумпур, Пхукет ва ушбу шаҳарлар билан боғлиқ қайтиш йўналишлари.

Билдирилишича, баъзи ҳолатларда учиш вақти ўртача 1,5 соатга ёки ундан кўпроққа ошиши мумкин.

“Агар рейс бекор қилинса, йўловчиларга яқин саналарга қайта бронь қилиш (жаримасиз) ёки авиабилет суммасини тўлиқ қайтариш имконияти тақдим этилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон аэропортлари маъмурияти мамлакат ҳаво ҳудуди барча турдаги парвозлар учун қайта очилганини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Покистон Uzbekistan Airways

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг