Погба терма жамоадан кетиши ҳақидаги хабарлар “фейк” бўлиб чиқди

Спорт

image

Аввалроқ, Футбол бўйича Франция терма жамоасининг марказий ярим ҳимоячиси Поль Погба мамлакат Президенти Эммануэль Макроннинг Ислом дини тўғрисида билдирган фикри туфайли терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида хабар берилган эди.

Футболчи Twitter’даги саҳифасида бу хабар ёлғон эканлиги ҳақида пост қолдирди.

Бу хабарларнинг бари Францияда юз берган ва мамлакат Президенти томонидан “теракт”, дея баҳоланган нохуш воқеалар фонида юз берди. Бир неча кун олдин Францияда нохуш ҳодиса юз берди – Чеченистонда туғилган 18 ёшли Абдулак Анзоров Муҳаммад (с.а.в.)нинг "Charlie Hebdo" журналида чоп этилган карикатурасини намойиш қилган ўқитувчи Самюэль Патига пичоқ билан ҳужум қилиб, уни ўлдирган эди. Кейинроқ қотилнинг ўзи ҳам полиция томонидан отиб ўлдирилди. 

Франция Президенти Эммануэль Макрон ушбу воқеани изоҳлар экан, буни "Исломий террористик ҳаракат", деб атаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Поль Погба

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг