Погба Президент туфайли Франция миллий жамоасидаги фаолиятини тугатишга қарор қилди
Спорт
−
26 Октябрь 2020
32743Футбол бўйича Франция терма жамоасининг марказий ярим ҳимоячиси Поль Погба мамлакат Президенти Эммануэль Макроннинг сўзлари туфайли миллий жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда "CTNews" нашри ёзмоқда.
Бир неча кун олдин Францияда нохуш ҳодиса юз берди – Чеченистонда туғилган 18 ёшли Абдулак Анзоров Муҳаммад (с.а.в.)нинг "Charlie Hebdo" журналида чоп этилган карикатурасини намойиш қилган ўқитувчи Самюэль Патига пичоқ билан ҳужум қилиб, уни ўлдирган эди. Кейинроқ қотилнинг ўзи ҳам полиция томонидан отиб ўлдирилди.
Франция Президенти Эммануэль Макрон ушбу воқеани изоҳлар экан, буни "Исломий террористик ҳаракат", деб атаганди.
"Бирлик ва қатъият исломий терроризмнинг улканлигига ягона жавобдир", деган эди Макрон.
Бу сўзлар Погба ва француз мусулмонлари учун жуда ҳақоратли эди. Шу сабабли футболчи миллий жамоанинг ноябрь ойидаги ўйинларга чақирувини қабул қилмади.
Бундан аввал Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам Макронга гапларига муносабат билдириб, унинг даволанишга муҳтожлигини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, Погба 2013 йилдан Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қила бошлаган. У терма жамоа сафида 71 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган.
LiveБарчаси