Эрдўған Ислом дини ҳақидаги фикри учун Макронни кескин танқид қилди

Олам 23357
image

Бугун, 24 октябрь куни Туркия Презиеднти Ражаб Тойиб Эрдўған Франция Президенти Эммануэль Макрон руҳий даволанишга муҳтожлигини айтди. У шу тариқа Франция етакчисининг Ислом дини ҳақидаги фикрига муносабат билдирди.

“Макрон исмли одамнинг Ислом ва мусулмонлар билан қандай муаммоси бор? Ўз мамлакатидаги бошқа динга эътиқод қиладиган миллионлаб аҳолига нисбатан номақбул муносабатда бўлган давлат раҳбарига нима дейиш мумкин? Макроннинг руҳий хасталигини даволаши керак. Берлиндаги масжидда тинтув ўтказиш исломофобиянинг кўриниши. Исломга нисбатан бундай душманларча муносабат Туркияга ҳам душманларча муносабат эканлигини унутмаслигимиз лозим”, деган Эрдўған.

Эрдўғаннинг таъкидлашича, “мусулмонларга нисбатан бундай ҳуқуқбузарлик Европа фашизмининг янги босқичга ўтаётганидан дарак беради”.

Эслатиб ўтамиз, 2 октябрь куни Макрон француз жамиятини Исломга қарши қатъий курашга чорлаганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1438
Рейтинг: 3
t
×