Погба Саудиядаги туя пойгасига сармоя киритди
Спорт
−
10 Декабрь 2025 1387 1 дақиқа
Франциялик футболчи Пол Погба Саудиядаги туя пойгаси жамоасига сармоя киритди ва бу спорт турига сармоя киритган биринчи профессионал футболчига айланди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
Манбага кўра, Погба дунёдаги илк профессионал туя пойгаси жамоаси ҳисобланган Саудия Арабистонининг “Ал Ҳабооб”га сармоя киритган. Ташкилотчиларга кўра, бу жамоа спортнинг илк профессионал лигасини яратиш йўлида пойдевор қўйган. Погба жамоага ҳам акциядор, ҳам элчи сифатида қўшилган.
“Ал Ҳабооб” билан кучларни бирлаштирганимдан жуда хурсандман. Фаолиятим давомида кўплаб таклифлар бўлган, аммо бу ташаббус менга бошқачароқ туюлди. Бу маданият, мерос ва ҳикоя қилиш ҳақида эди. “Ал Ҳабооб” оиласига қўшилиш мен учун табиий қарор бўлди”, дейди Погба.
Погба, шунингдек, ўзини ҳар доим янги нарсаларни синаб кўришга интиладиган инсон сифатида таърифлаб, жамоага қўшилиши унинг майдондаги ва майдондан ташқаридаги ўзига хослигига мос келишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Поль Погба ва 70 дан ортиқ спортчи Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA)дан Исроилни футболдан четлаштиришни талаб қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.